Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Гулистон шаҳридаги "Бек" чойхонасида газ балони портлаши билан боғлиқ фожиали ҳодиса юз берди. Портлаш натижасида одамлар куйиш жароҳатларини олган, афсуски, қурбонлар ҳам бўлиши мумкин.
Гувоҳларнинг видеолавҳаларида тез ёрдам хизматлари етишмовчилиги сабабли одамларнинг замбилларда олиб кетилаётгани акс этган.
Сирдарё вилояти ФВБ воқеа бугун, 2 декабрь куни, соат 10:49 да бўлганини тасдиқлаган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида жароҳатланган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалига етказилган. Вафот этганлар йўқ. Бошқарма ушбу беморларнинг ҳолатини назоратига олган.
Ҳодиса бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

Изоҳлар мавжуд емас