Загрузка
Загрузка
Solfy финтех платформаси ва Ўзбекистон Миллий банки ўртасида юридик низо юзага келди
Ҳодисалар

Solfy финтех платформаси ва Ўзбекистон Миллий банки ўртасида юридик низо юзага келди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Финтех платформа ва унинг асосий инвестори Максим Полетаев Ўзбекистон Миллий Банки (NBU) билан шартномавий низо юзасидан юридик баҳс бошланди. Томонлар ўртасидаги бизнес алоқалари узилганидан сўнг, инвестор ва унинг ҳамкорларига банк вакиллари томонидан таҳдидлар қилингани даъво қилинмоқда.

Solfy томонини халқаро миқёсда таниқли бўлган Amsterdam & Partners LLP юридик фирмаси ҳимоя қилади. Компаниянинг таъсисчиси Роберт Амстердам маҳаллий юридик жамоа билан ҳамкорликда халқаро адвокат сифатида ишга жалб қилинган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, мазкур низо Миллий банк ва Solfy ўртасидаги содиқлик дастурини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик лойиҳаси барбод бўлганидан кейин юзага келгани айтилмоқда.

Solfy платформаси банклар билан биргаликда муддатли тўлов хизматларини тақдим этишга ихтисослашган. Ҳозирги кунда платформа ўз фаолиятини "Sabzi" номи остида давом эттирмоқда.

Юқоридаги маълумотлар ҳали ўз тасдиғини топгани йўқ ва ҳолат юзасидан Марказий Банк расмий муносабат билдирмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...