Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда йўловчилари бўлган Labo автомобили Cobalt билан тўқнашиб кетди. Жабрланганлар бор
Ҳодисалар

Сурхондарёда йўловчилари бўлган Labo автомобили Cobalt билан тўқнашиб кетди. Жабрланганлар бор

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарёда Labo ҳайдовчиси кузовида пахта далаларидан аёлларни олиб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Cobalt билан тўқнашган. Бахтсиз ҳодиса натижасида бир неча киши касалхонага ётқизилган.

Ҳодиса 3 октябрь куни кечқурун Бандихон туманида содир бўлган.

Жабрланувчилардан бирининг қариндоши "Kun.uz"га маълум қилишичаLabo машинаси рулида теримчилар ишлаган фермер бўлганини айтди. Йўловчи ташиш учун мўлжалланмаган машина кузовида жами 16 киши бўлган - уларнинг барчаси жабрланган.

"Синглим елкаси синган ҳолда шифохонада ётибди - шифокорлар операция қилиш кераклигини айтишмоқда. Бир аёлнинг тос суяги, иккинчисининг қовурғаси синган. Биз фермер оиласининг аҳволини тушунамиз, аммо жабрланган аёлларга моддий ёрдам керак", - деди қариндоши нашрга.

Вилоят ЙҲХБ бу маълумотни рад этди.

"ЙТҲ оқибатида Labo ҳайдовчиси ва беш нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохоналарга етказилган. Автомобиль кузовида 16 нафар аёл бўлгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди", - дейилади хабарда.

Вилоят ҳокимлиги эса 7 нафар жабрланувчи ҳақида маълумот бериб, уларга дори-дармон, диагностика ва тиббий хизматлар тўлиқ етказиб берилганини маълум қилди. Улардан айримларининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан шахсан назоратга олинган. Мутасаддиларга жабрланганларнинг соғлиғини тиклаш, оила аъзоларига тиббий, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилган.

Эслатиб ўтамизки, 2022 йилда Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси кузовда йўловчиларни олиб кетаётган эди. Isuzu юк машинаси билан тўқнашувдан сўнг уларнинг икки нафари ҳалок бўлган, яна беш нафари касалхонага ётқизилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...