Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида 25 ёшли профилактика инспектори осилган ҳолда топилди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида 25 ёшли профилактика инспектори осилган ҳолда топилди

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Учтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими профилактика инспектори Тошкент вилоятидаги дала ҳовлисида ўлик ҳолда топилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Batafsil.uz мухбирига маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, воқеа 21 декабрь куни Бўстонлиқ тумани Ғазалкент маҳалласида содир бўлган. Ўлимнинг аниқ сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда Чирчиқ шаҳар ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Идора вакилларининг аниқлик киритишича, барча текширув материаллари назоратга олинган ва экспертиза натижалари келиб тушиши билан жамоатчилик хабардор қилинади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...