Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти Пискент туманидаги бир нечта болалар боғчасида болалар овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда маҳаллий боғчаларда болалар заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Туман ҳокимлиги бу маълумотни тасдиқлади.
Маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари заҳарланиш сабабларини аниқлаш учун текширув бошлади. Болаларга малакали шифокорлар томонидан зарур ёрдам кўрсатилмоқда, уларнинг аҳволи доимий назоратда.
Етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларининг барча намуналари танлаб олиниб, санитария-эпидемиология хизматига экспертиза учун юборилди. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, натижалар расман эълон қилинади ва жамоатчилик батафсил маълумотга эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 13 нафар боғча тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохоналарга ётқизилган эди.
Изоҳлар мавжуд емас