Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Оҳангарон шаҳар суди тўққиз ёшли қизга тажовуз қилган 31 ёшли эркакка нисбатан жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишни бошлади.
Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, айбланувчига Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) ва 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айб эълон қилинган.
Жабрланувчининг шахси ва кўриб чиқилаётган ишнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда, суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилади. Ушбу чора вояга етмаган шахснинг ҳуқуқлари ва психологик ҳолатини ҳимоя қилишга қаратилган.
Жиноят ҳақида октябрь ойида ижтимоий тармоқлардан маълум бўлган. Таъкидланишича, эркак жинсий жиноят учун колонияда жазо ўтаётган бўлган. Судланувчи ундан қочиб кетгач, мактабдан уйга қайтаётган учинчи синф ўқувчисига ҳужум қилган. Ўшанда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳолатни тасдиқлаб, жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди.

Изоҳлар мавжуд емас