Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ангренда катта терговчи пора олаётганда қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, у жиноят иши қўзғатмаслик эвазига фуқародан 10 минг доллар талаб қилган.
ДХХ хабарига кўра, гумонланувчи сўралган пулнинг ярми - 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Пул маблағлари олиб қўйилиб, далилий ашё сифатида ишга қўшиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси ("Пора олиш") билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Андижон ва Наманган вилоятларида пора олишда гумонланаётган бир неча мансабдор шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳлар мавжуд емас