Тошкент вилоятида одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди

64

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қибрай туманида яшовчи аёл Туркиядаги танишлари билан тил бириктириб, икки нафар аёлни алдов йўли билан фоҳишалик қилиш учун хорижга жўнатмоқчи бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни Тошкент аэропортида қўлга олиб, жиноят иши қўзғатган. 

Ички ишлар вазирлиги мутахассислари ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда одам савдоси билан боғлиқ навбатдаги ҳолатнинг олдини олди. 

Маълум бўлишича, Қибрай шаҳрида яшовчи 34 ёшли аёл Янгийўл туманида яшовчи 26 ва 33 ёшли икки аёлни Туркияга бориб, фоҳишалик билан шуғулланишга кўндирган. 

Катта пул топиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилгач, Истанбулга боришга рози бўлишган. Қурбонларни Туркия пойтахтида яшовчи ўзбекистонликлар кутиб олишлари керак эди. Бироқ тезкор ходимлар аёлларни парвоздан олдинроқ қўлга олишган. 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, тезкор ходимлар жиноятга алоқадор бошқа шахсларни қидириш ва терговга жалб қилиш чораларини кўрмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...