Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятидаги болалар боғчаларида оммавий заҳарланишга нима сабаб эканлиги маълум бўлди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятидаги болалар боғчаларида оммавий заҳарланишга нима сабаб эканлиги маълум бўлди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятининг Пскент ва Бўка туманларидаги болалар боғчаларида содир бўлган оммавий заҳарланишга ачитилган сут маҳсулотлари сабаб бўлган бўлиши мумкин. Уларнинг намуналари ва беморларнинг таҳлиллари лаборатория текширувларига йўналтирилган. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Мазкур хабар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этилди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, болалар саломатлигидаги ўзгаришларга сифатсиз сут маҳсулотлари сабаб бўлмоқда. Ўша куни мактабгача таълим муассасаларига олиб келинган 3,2 фоизли кефир Оққўрғон туманидаги цехлардан бирида ишлаб чиқарилгани аниқланган", дейилади хабарда.

Ҳозирда СЭС ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Болалар шифохоналарга 24 сентябрдан ётқизилган.

Дастлабки тиббий кўриклар асосида жабрланувчиларга "ошқозон-ичак трактининг ўткир функционал дисфункцияси, овқат токсикоинфекцияси" ташхиси қўйилган. Уларга зарур муолажалар қилиниб, ўша куннинг ўзидаёқ аксарияти уйига жавоб берилган. Вазирликнинг аниқлик киритишича, оғир беморлар аниқланмаган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқала бошлаган маълумотни Пскент тумани ҳокимлиги тасдиқлаганди. Шунингдек, текширув бошлангани, болаларга малакали шифокорлар томонидан зарур ёрдам кўрсатилаётгани, уларнинг аҳволи доимий назоратда экани маълум қилинди.

UPD. Тошкент вилоятидаги боғчаларда содир бўлган оммавий заҳарланиш ишига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва болалар омбудсмани қўшилди.

Ҳолат юзасидан бугун, 25 сентябрь куни вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...