Загрузка
Загрузка
Тошкентда 3 ой ичида 32 минг ортиқ автобус йўловчиси йўл ҳақини тўламагани учун жаримага тортилди
Ҳодисалар

Тошкентда 3 ой ичида 32 минг ортиқ автобус йўловчиси йўл ҳақини тўламагани учун жаримага тортилди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахт жамоат транспортида йўл ҳақини тўламасдан юрувчи "уддабурон" йўловчиларга қарши кураш янги босқичга чиқди. Транспорт назорати инспекцияси ва "Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган рейдлар эндиликда "ақлли" технологиялар кўмагида амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида инспекторлар томонидан жамоат транспортида йўл ҳақини тўламай ҳаракатланаётган 32 450 нафар йўловчи аниқланган. Уларнинг барчасига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Энди инспекторлар автобусларга таваккал тартибда чиқишмаяпти. Жараён тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, махсус тизим йўловчи оқими ва амалга оширилган тўловлар (транзакциялар) ўртасидаги фарқни онлайн кузатиб боради.

Агар муайян йўналишда автобус гавжум бўлса-ю, лекин тўловлар миқдори пастлиги қайд этилса, инспекторлар гуруҳи айнан ўша "муаммоли" нуқтага йўналтирилади. Йил бошидан буён назорат кучайтирилган 28 та йўналишда тўловлар сонининг кескин ошгани тизимнинг самарадорлигини исботлаган

Транспорт назорати инспекциясининг огоҳлантиришича, назоратчилар қўлидаги замонавий қурилмалар барча турдаги транспорт ва банк карталарини сониялар ичида текшириш имконига эга. Шу боис, "аппарат ишламади" ёки "тўловим ўтмади шекилли" қабилидаги важлар жавобгарликдан қутқариб қолмайди.

"Йўл ҳақини тўлаш — бу шунчаки мажбурият эмас, балки шаҳар транспорти ривожига қўшилган ҳиссадир. Ҳар бир тўланмаган чипта янги автобуслар ва сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини чеклайди", — дейилади расмий муносабатда.

Ҳозирда пойтахт бўйлаб назорат тадбирлари кучайтирилган тартибда давом этмоқда. Транспорт назорати инспекцияси йўловчилардан жамоат транспортидан фойдаланишда белгиланган қоидаларга риоя қилишни ва ўз вақтида тўловни амалга оширишни сўраб қолади. Зеро, белгиланган жарима миқдори йўл ҳақидан бир неча баробар қимматга тушиши муқаррар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...