Загрузка
Загрузка
Тошкентда 38 миллиард сўмлик муддати ўтган ва қалбаки дорилар омбори аниқланган
Ҳодисалар

Тошкентда 38 миллиард сўмлик муддати ўтган ва қалбаки дорилар омбори аниқланган

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент туманидаги дорихоналардан бирига қарашли омборхонада улкан миқдордаги қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Омборхонада сақланаётган дорилар нафақат ҳужжатсиз, балки инсон соғлиғи учун хавфли экани маълум бўлган. 

Текширув натижасида омборхонада 1209 турдаги, умумий қиймати 38 миллиард сўмлик дори воситалари борлиги аниқланган. Ушбу дориларнинг катта қисми қонунга хилоф равишда сақлаб келинган.

Дори воситаларининг 20 миллиард сўмга яқини халқаро GDP (сақлаш ва реализация қилиш) сертификатига эга бўлмаган.

Дорилар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигидан тегишли лицензия олмасдан сақланган.

Маҳсулотлар лицензияда кўрсатилган бинодан ташқарида, белгиланмаган жойда сақлаб келинган.

Энг аянчлиси, омборда минглаб яроқсиз дорилар сотувга тайёрлаб қўйилган.

Хусусан, 10 509 қути (30 турдаги) дорининг яроқлилик муддати аллақачон ўтиб кетган бўлиб, уларнинг қиймати 263,9 миллион сўмни ташкил этган. 639 қути дори ва 243 дона гель воситаларининг яроқлилик муддатлари эса қалбакилаштирилган. Шунингдек, 1 турдаги дори воситаси контрафакт (ғайриқонуний тайёрланган) бўлса, 9 тури давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" хулосасига кўра, ушбу омбордаги барча дори воситаларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиётда қўллаш бутунлай тақиқланган.

Ҳозирда дорихона мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186³-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдо учун атайлаб "биологик фаол қўшимча" идишларига қадоқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...