Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати ва Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, тергов жараёнига ноқонуний таъсир ўтказмоқчи бўлган адвокат ашёвий далиллар билан ушланган.
Пойтахтдаги адвокатлар ҳайъати аъзоси бўлган, муқаддам судланган ушбу шахс ўз мижозига нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган эҳтиёт чорасини ўзгартириб беришни ваъда қилган.
Адвокат ўзининг мансабдор танишлари орқали ушбу масалани ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, эвазига пул талаб қилган.
Келишилган 2 минг долларни олаётган вақтида тезкор гуруҳ томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди (Хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этиш) ва 28,211-моддаси 1-қисми (Пора беришда иштирокчилик/далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент, Самарқанд ҳамда Гулистон шаҳарларида ҳам фаолият юритувчи уч нафар адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилганди.

Изоҳлар мавжуд емас