Загрузка
Загрузка
Тошкентда автобусда қизларга тегажоғлик қилган эркак топилди ва қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда автобусда қизларга тегажоғлик қилган эркак топилди ва қўлга олинди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Чилонзор туман суди автобусда қизларга тегажоғлик қилган эркакка 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Суд қарорининг нусхаси Batafsil.uz мухбири ихтиёрида.

Ҳодиса 11 сентябрь куни эрталаб "Халқлар дўстлиги - Сергели" йўналишидаги автобусда содир бўлган. Иш материалларига кўра, эркак салондаги қизларга ёпишиб, жинсий аъзоларига қасддан тегинган. Автобусдан олинган кадрлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган.

Унинг шахси аниқлангач, Чилонзор тумани ИИБ ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.

Суд мажлисида эркак ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, пушаймонлигини маълум қилди. Унинг ҳаракатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми ("Жинсий тегажоғлик") билан квалификация қилинган.

Суд ҳуқуқбузарнинг айбига иқрорлиги ва оилавий аҳволини инобатга олиб, унга беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. У 17 сентябрдан бошлаб жазо ўтай бошлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...