Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда собиқ судья узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жорий йилнинг апрель ойида у маст ҳолда автомобилни олиб қочган.
Олий суд матбуот хизмати маълум қилишича, 44 ёшли эркакка нисбатан ҳукм 11 сентябрь куни чиқарилган. Ишни ЖКнинг жиноий ишлар бўйича ҳайъати кўриб чиқди.
У Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан айбдор деб топилди. Суд етти йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
"Томонлар қонунда белгиланган муддатларда ушбу ҳукм устидан апелляция ва кассация тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақли", - дейилади хабарда.
Судланувчи муқаддам жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимида ишлаган. Ҳодиса муносабати билан у лавозимидан озод этилган ва муддатидан олдин судьялик ваколатидан маҳрум қилинган.
Изоҳлар мавжуд емас