Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Экология вазирлигининг давлат экологик назорат инспекцияси пойтахтда 24 октябрдан 25 октябрга ўтган кечаси содир бўлган дарахтларни кесиш бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди.
Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан ўтказилган текширув натижасида Нуқус ва Бобур кўчалари кесишмасида аслида 174 туп дарахт ва буталар кесилгани, атроф-муҳитга етказилган зарар эса 1,5 миллиард сўм деб баҳолангани маълум бўлди.
Шундан сўнг вазият Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти назоратига олинди ва айбдор мутасаддиларга нисбатан қонунчилик доирасида қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Ҳокимлик маълумотига кўра, ҳозирда кесилган дарахтларнинг ўрнини босиш мақсадида 62,1 минг дона манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Изоҳлар мавжуд емас