Загрузка
Загрузка
Тошкентда фуқароларни қасддан уриб юборган ҳайдовчи қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда фуқароларни қасддан уриб юборган ҳайдовчи қўлга олинди

61
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Chevrolet Tracker русумли автомобиль ҳайдовчиси бир гуруҳ пиёдалар устига қасддан машина ҳайдагани ҳақида хабар берган эдик. Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, 27 ёшли ҳайдовчи ўзаро жанжал оқибатида ўзининг собиқ турмуш ўртоғи ва унинг ҳамроҳларини Tracker русумли автомобилида қасддан уриб юборган. Ҳодиса бугун, 26 март куни соат 12:15 лар атрофида юз берган.

Ҳайдовчи атрофдагиларга оғир тан жароҳати етказиш мақсадида машинани одамлар гуруҳи устига бошқарган. Натижада 25 ёшли аёл ва унинг таниши енгил тан жароҳати билан тиббиёт муассасасига ётқизилган. Ҳозирда воқеанинг барча иштирокчилари ушланиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБга олиб келинган.

Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда ва якуний натижалар бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...