Загрузка
Загрузка
Тошкентда ички ишлар ходимига 50 минг доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда ички ишлар ходимига 50 минг доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

54
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида онлайн қимор фаолияти билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Улар хорижий қимор компанияларига хизмат кўрсатиб, ноқонуний йўл билан топилган даромадларни криптовалюта платформалари орқали легаллаштириб келгани аниқланган.

Ички ишлар органлари маълумотига кўра, тезкор тадбирлар давомида жиноий фаолиятга алоқадор тўрт дона мобил телефон, 21 дона банк картаси ҳамда бир дона ноутбук ашёвий далил сифатида қўлга олинган.

Тергов жараёнида гумонланувчилардан бири ўзини ва шерикларини жавобгарликдан озод қилиш эвазига бошқарма раҳбарига 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган. Бироқ ички ишлар ходими қасамёдига содиқ қолиб, ноқонуний таклифни рад этган ҳамда бу ҳақда раҳбариятга ёзма равишда хабар берган.

Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, Тошкент шаҳар бошқармаси ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир чоғида гумонланувчи пора бериш вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси (“Пора бериш”) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Тошкентда суд Олмазор ИИБнинг собиқ терговчисини жуда кўп миқдорда пора ва ўзлаштириш учун озодликдан маҳрум қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...