Загрузка
Загрузка
Тошкентда ногиронлиги бўлган болани калтаклаш ҳолати бўйича тергов олиб борилмоқда
Ҳодисалар

Тошкентда ногиронлиги бўлган болани калтаклаш ҳолати бўйича тергов олиб борилмоқда

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда аёл ногиронлиги бўлган ўғлини Тошкентдаги таълим муассасаларидан бирида калтаклашганини айтаётган видео тарқалди. Кадрларда боланинг танасида, жумладан юзида ҳам кўплаб зарба излари акс этган. Мазкур видео жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлиб, Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги эътиборини тортди.

Агентлик вазиятни ҳар томонлама ва холисона ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди:

"Ижтимоий тармоқлардаги хабарлар аллақачон назоратга олинган ва тергов жараёни алоҳида назорат остида".

Агентлик текширув якунланиши билан қўшимча маълумотлар жамоатчиликка тақдим этилишини маълум қилди.

Batafsil.uz мухбири ушбу ҳолат юзасидан изоҳ ва расмий маълумот олиш учун ИИББ ва Болалар омбудсмани идорасига ҳам сўров юборди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...