Загрузка
Загрузка
Тошкентда она икки фарзанди билан 8-қават деразасидан сакради
Ҳодисалар

Тошкентда она икки фарзанди билан 8-қават деразасидан сакради

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 17 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда "Olmazor City" турар жой мажмуасида фожиали ҳолат юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратуранинг Batafsil.uz мухбирига маълум қилишича, воқеа Олмазор тумани Мискин маҳалласида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аёл саккизинчи қават деразасидан икки болани отиб юборган, шундан сўнг ўзи пастга сакраган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг аниқлик киритишича, аёл олган жароҳатлари оқибатида вафот этган. Икки бола омон қолган, улар касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...