Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда Damas билан тўқнашувда скутер ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ кеча соат 23:50 атрофида Сергели тумани Мирзо Турсунзода ва Меҳригиё кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўтган шанба куни Ангрен шаҳрида Matiz ҳайдовчиси икки кишини уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этган. Иккала пиёда ҳам йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойдан кесиб ўтишди. Ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатланиб, тўқнашув содир этган ва жабрланганларга ёрдам бермасдан воқеа жойидан қочиб кетган.
Изоҳлар мавжуд емас