Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтда 25 ёшли талаба ижарага олган квартирага ишқий муносабат учун чақирган аёлни ўлдиргани учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Воқеа жорий йил июнь ойида содир бўлгани ҳақида “Millar” дастури хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, талаба ва аёл ўртасида жанжал чиққан, шу вақтда у аёлни бўғиб ўлдирган. Жиноят изларини яшириш мақсадида айбланувчи жасадни чойшабга ўраб, арқон билан боғлаб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.
“Иккинчи босқич бакалавр талабасиман. Telegram орқали шахсий хоҳишимни қондириш ниятида енгил табиатли аёллар эълонлари жойлаштирилган каналга кирдим. Кейин ижарага квартира қидираётгандим. Бир қиз билан ёзишдим, у соатига 1 млн 200 минг сўм ҳақ белгилади. Ҳаммаси оддий кечаётгандек эди. Бир пайт у қўлидаги телефон орқали ким биландир гаплашиб, кейин менга таҳдид қила бошлади. “Ҳозироқ 5 миллион сўм топиб бермасанг, сени қаматиб юбораман”, деди. У овозини баландлатиб бақира бошлаганда мен ҳаяжонга тушиб, оғзини қўлим билан ёпдим. Шу пайт у бармоғимни тишлаб олди. Қўлларим беихтиёр бўйнига бориб қолди. Кейин нима бўлганини англамай қолганман. Тана қимирламай қолганини кўргач, жуда қўрқиб кетдим. Сурхондарёга қочиб кетдим”, — деган йигит суд мажлисида.
Суд мажлисида айбланувчи жабрланувчи билан интим хусусиятдаги эълонлар бериладиган Telegram-канал орқали танишганини айтган. Унинг сўзларига кўра, аёл уни шантаж қилиб, 5 миллион сўм талаб қила бошлаган, шунинг ортидан у “ўзини назорат қила олмаган”.
Яшнобод туман суди йигитни Жиноят кодексининг 97-моддаси, 1-қисми (“Қасддан одам ўлдириш”) бўйича айбдор деб топиб, унга 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
Изоҳлар мавжуд емас