Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги "танишлар" орқали кредит ваъда қилган. Нукусда сохта банк ходими ушланди
Ҳодисалар

Тошкентдаги "танишлар" орқали кредит ваъда қилган. Нукусда сохта банк ходими ушланди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Нукусда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзини банк ходими сифатида таништириб, фуқароларга умумий қиймати 1,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган муқаддам судланган шахсни қўлга олди.

Гумонланувчи 48,4 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тергов маълумотларига кўра, эркак икки нафар фуқарони алдаб, пул мукофоти эвазига Тошкентдаги "танишлари" орқали 1,2 миллиард ва 300 миллион сўмлик имтиёзли кредитларни расмийлаштиришга ёрдам беришни ваъда қилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида олинган пуллар ашёвий далил тариқасида олинган ва ишга тикилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") ва 211-моддаси ("Пора бериш") билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноятнинг барча ҳолатларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, шунингдек, гумонланувчининг шунга ўхшаш ҳолатларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...