Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги Вестминстер университети талабаси вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани учун уч йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм килинди
Ҳодисалар

Тошкентдаги Вестминстер университети талабаси вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани учун уч йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм килинди

1457
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Зўравонликка қарши NeMolchi.uz. лойиҳасига асосланган ҳолда мухбиримиз берган хабарга кўра, Тошкентдаги Вестминстер университети талабаси вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани учун уч йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм килинган. 

Иш материалларига кўра, университетнинг иккинчи курс талабаси 2022 йил март ойида 15 ёшли қиз билан танишган. Унинг 16 ёшга тўлмаганини билиб туриб, ишончига кира олган ва у билан ишқий муносабатларни давом этган. 

2002 йилнинг сентябрь ойида у қизни ўзининг квартирасига олиб борган ва унинг бокиралигини бузган. Ўша кунинг ўзида қизни 178-сонли мактабнинг спорт ўйингоҳига олиб борган ва даставвал ғайритабиий, сўнга анъанавий шаклда ўз эҳтиёжини қондирган.

2023 йил 23 апрелда Чилонзор туман жиноят ишлари бўйича суди уни Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш) бўйича айбдор деб топган ва унга уч йиллик озодликдан чеклаш жазосини тайинлаган.

Унга қуйидагилар тақиқланган:

  • соат 20:00 дан 08:00 гача яшаш жойини тарк этиш

  • кафе, бар, ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюриш

  • оммавий ва бошқа тадбирларда иштирок этиш

  • яшаш жойини ўзгартириш ва назорат органининг розилигисиз Тошкентдан ташқарига чиқиш

  • жабрланувчини кўриш ва у билан   ҳар қандай алоқада бўлиш

  • спиртли ичимликларни истеъмол қилиш.

Прокурор суднинг ушбу қарорига апелляция протестини билдирган. У оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжудлигини тан олишни ва йигитга Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисмининг "а" банди бўйича тегишли жазо тайинлаган ҳолда ҳукм қилишни сўраган. Шунингдек, прокурор биринчи инстанция суди маҳкумнинг жабрланувчи билан ижтимоий тармоқлар орқали алоқасини ҳисобга олмаганини ва унга назорат органининг розилигисиз интернетдан фойдаланмаслик ва иш ёки ўқиш жойини ўзгартирмаслик мажбуриятини юкламаганлигини таъкидлаган.

Апелляция суди ҳайъати 2023-йил 18-майда прокурорнинг протестини қисман қондирган ва биринчи инстанция суди Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми бўйича маҳкумнинг хатти-ҳаракатларини тўғри баҳолаганини тан олган ва айбдорга қўшимча чекловлар қўйган:

  • назорат органининг розилигисиз яшаш жойини, иш жойини ва ўқиш жойини ўзгартирмаслик

  • алоқа воситаларидан, шу жумладан интернетдан фойдаланмаслик.

Эслатиб ўтамизки, 2023 йил апрел ойидан бошлаб 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш уч йилга озодликни чеклаш ёки ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...