Загрузка
Загрузка
Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида сезилди
Ҳодисалар

Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида сезилди

56
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 3 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15:26 да Тожикистонда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятлари, жумладан, Фарғона водийси ва Тошкент шаҳрида ҳам қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Тошкентдан 269 км жануби-шарқда, Тожикистон ҳудудида жойлашган. Ер силкиниши 10 км чуқурликда юз берган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Фарғона вилоятида: 3 балл (эпицентрдан 140 км);
  • Наманган вилоятида: 2 балл (200 км);
  • Андижон вилоятида: 2 балл (203 км);
  • Сирдарё вилоятида: 2 балл (234 км);
  • Тошкент вилоятида: 2 балл (257 км);
  • Тошкент шаҳрида: 2 балл (269 км).

Ҳозирда республика ҳудудида зилзила оқибатида жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Мутахассислар вазиятни кузатишда давом этмоқдалар. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...