Загрузка
Загрузка
Янги йилнинг илк соатларида ЙТҲ рўй берди. Бир машина ёниб кетди
Ҳодисалар

Янги йилнинг илк соатларида ЙТҲ рўй берди. Бир машина ёниб кетди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Яшнобод туманида икки автомобиль тўқнашуви оқибатида чиққан ёнғин ФВВ қутқарувчилари томонидан бартараф этилди.  

Жорий йилнинг 1 январь куни соат 01:59 да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги 85/1-уй қаршисида иккита автомобиль иштирокида ЙТҲ юз бергани ҳақида хабар келиб тушган. Тўқнашув натижасида "Cobalt" русумли автомобиль ёниб кетган. 

Воқеа жойига етиб келган қутқарув бўлинмалари соат 02:08 да ёнғинни локализация қилишга киришган ва соат 02:14 да аланга тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...