Загрузка
Загрузка
Японияда биринчи Ўзбек-япон савдо уйи очилди
Ҳодисалар

Японияда биринчи Ўзбек-япон савдо уйи очилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Савдо уйи Нагояда жойлашган. Ҳозирда улгуржи ва чакана савдо олиб борилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Дунё” маълумотларига кўра, бу ерда қуритилган мевалар ва сабзавотлар, шарбатлар, мураббо, зираворлар, шунингдек ҳунармандчилик, кулолчилик ва уй-рўзғор буюмлари, тўқимачилик маҳсулотлари сотилади. Маҳсулот турларини кўпайтириш, қовун ва узум экспортини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Нагоядаги фахрий консули Хироюки Итонинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда япон компанияларининг мамлакатимиздан озиқ-овқат, тўқимачилик, ҳунармандчилик ва кулолчилик буюмларини олиб киришга қизиқиши ортиб бормоқда.

Очилиш маросимида айтилишича, савдо уйи Японияда ўзбек маҳсулотларини илгари суришда, янги экспорт шартномалари тузишга кўмаклашишда, янги логистика йўналишларини ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнайди.

Эслатиб ўтамизки, президент томонидан март ойида Япониядаги савдо уйини аккредитация қилиш бўйича топшириқлар берилган эди. Шунингдек, Мерсин (Туркия), Роттердам (Нидерландия), Циндао (Хитой), Клайпеда (Литва), Доҳа (Қатар) каби йирик порт шаҳарларида савдо уйлари очилиши режалаштирилган, улар экспорт учун янги истиқболли бозорлар ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+