Загрузка
Загрузка
Юкхонада сунъий йўлдош интернети. Ўзбекистонда Starlink қурилмасини ноқонуний олиб киришга уриниш тўхтатилди
Ҳодисалар

Юкхонада сунъий йўлдош интернети. Ўзбекистонда Starlink қурилмасини ноқонуний олиб киришга уриниш тўхтатилди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда қўшни давлатдан Самарқандга Starlink сунъий йўлдош алоқа ускуналарини ноқонуний олиб кириш ҳолати аниқланди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, Starlink қурилмаларини тегишли рухсатномаларсиз Ўзбекистонга олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади. Бироқ фуқароларнинг ускуналарни олиб ўтишга уринишлари чегарада қайд этилмоқда.

Хусусан, "Жартепа" чегара божхона постида Mercedes Benz русумли автомашина тўхтатилган. Текширув давомида юкхонада декларацияда кўрсатилмаган ва тегишли рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган, нархи қарийб 6 миллион сўмлик "Starlink" қурилмаси борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти электромагнит мослашув хизмати "Starlink" сунъий йўлдош қурилмаларидан республика ҳудудида махсус рухсатномаларсиз фойдаланиш ва олиб киришга йўл қўйилмаслиги ва бу қонунчилик талабларига зид эканлигини тасдиқлади.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон мамлакат ҳудудида жойлашган Starlink тармоғи орқали қўшни давлатларни сунъий йўлдош интернети билан таъминлашни режалаштирмоқда. 2026 йилда биринчи бўлиб Тожикистон, истиқболда эса Мўғулистон ва Қирғизистон трафик олади. Ўзбекистон ҳозирча фойдаланишга рухсат бериладиган давлатлар қаторига кирмайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...