Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ жиноятларда 90 фоиздан ортиғи озодликдан маҳрум этилмоқда
Ҳодисалар

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ жиноятларда 90 фоиздан ортиғи озодликдан маҳрум этилмоқда

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугунги кунда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ва сотиш (Жиноят кодексининг 273-моддаси) энг кўп содир этилаётган жиноятлардан бири бўлиб қолмоқда. Олий суднинг статистик маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларнинг 90 фоиздан ортиғи озодликдан маҳрум этилмоқда.

2024 йил давомида ушбу модда бўйича 3 020 нафар шахс судланган. Уларнинг 2 806 нафари (қарийб 93 фоизи) қамоққа олинган, 214 нафарига нисбатан эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазолар тайинланган. Шунингдек, 8 нафар шахс тиббий мажбурлов чораларига юборилган.

2025 йилнинг 11 ойида эса 2 875 нафар шахс судланиб, уларнинг 2 650 нафари озодликдан маҳрум қилинган, 225 нафари енгилроқ жазо олган ва 5 нафар шахс мажбурий даволанишга юборилган.

Аммо тақиқланган экинларни етиштириш билан боғлиқ жиноятларда судлар енгилроқ жазолар тайинламоқда. Суд чиқарган ҳукмларнинг 89 фоизи озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан иборат. Бу ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш (ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан) ҳолатлари бўйича судлар қатъий позицияни сақлаб келмоқда. 2024 йилда жами 19 нафар шахс судланган, уларнинг 17 нафари қамоққа олинган, фақат 2 нафари озодликни чеклаш жазоси олган. 2025 йилда эса ушбу жиноятни содир этган 14 нафар шахсдан 13 нафари озодликдан маҳрум қилинган, 1 нафарига эса озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Тақдим этилган рақамлар шуни кўрсатадики, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларга қўл урган шахсларнинг 90 фоиздан ортиғи жамиятдан ажратилган ҳолда жазо ўтамоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...