Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик аёл ўзини Шойгунинг қариндоши деб таништириб, москваликларни юз миллионлаб пулга чув туширган
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик аёл ўзини Шойгунинг қариндоши деб таништириб, москваликларни юз миллионлаб пулга чув туширган

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Москва шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистонлик Шерье Шойгу ва унинг турмуш ўртоғига нисбатан текширув олиб бормоқда. Улар 100 миллион рублдан ортиқ миқдордаги криптовалютага инвестиция киритиш баҳонасида йирик фирибгарлик содир этганликда гумонланмоқда.

ТАСС нашрига маълум қилишича, жабрланувчилардан уч нафарига ҳимоячи сифатида тайинланган адвокат Саид Ярахмедовнинг сўзларига кўра, зарар кўрган москвичлар сони ва етказилган зарар миқдори икки баробарга кўпайиши мумкин.

"Биз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига Шерье Шойгу ва унинг турмуш ўртоғига нисбатан (Россия Жиноят Кодексининг 159-моддаси — фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиши ва текширув ўтказилиши учун ариза билан мурожаат қилдик, улар жиноят содир этилмасидан олдин фамилияларини алмаштирган", - деди Яраҳмедов.

Ҳимоячининг сўзларига кўра, 27 ёшли Шерьехон Усмонова паспорт маълумотларини ўзгартирган ва ўзини Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг жияни сифатида Шерье Шойгу деб таништирган. Шу баҳонада у москваликларга криптовалюта биржасига сармоя киритишни таклиф қилган, шундан сўнг олинган маблағлар билан қочиб кетган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчиларнинг ҳаракатларидан кўрилган зарар 100 миллион рублдан ошади, бироқ эпизодлар сони ва ўғирланган пуллар миқдори камида икки баравар кўпайиши мумкин", - деди адвокат.

Тергов органлари эҳтимолий фирибгарлик бўйича текширув ўтказмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...