Загрузка
Загрузка
Бокс бўйича жаҳон чемпионати финалидаги жанжал. Россиялик спортчи Абдумалик Халоқовнинг қулоғини тишлаб олди
Спорт

Бокс бўйича жаҳон чемпионати финалидаги жанжал. Россиялик спортчи Абдумалик Халоқовнинг қулоғини тишлаб олди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бокс бўйича IBA жаҳон чемпионати финалида Абдумалик Ҳалоқов ва россиялик Всеволод Шумков ўртасидаги жанг можаро билан якунланди. Учинчи раундда россиялик боксчи Халоковнинг қулоғини тишлаб олди, ҳакам эса жангни тўхтатмади ва интизомий жазо чораларини қўлламади.

Воқеа учинчи раунд тугашига 55 сония қолганида содир бўлган.

Олимпиада-2024 чемпиони, икки карра жаҳон ва Осиё чемпиони Ҳалоқов (60 килограммгача) ҳакамларнинг бўлинган қарорига кўра Шумковга 4:3 ҳисобида ютқазди.

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов ушбу ҳолатни кескин танқид қилиб, қоидалар барча спортчилар учун бир хил бўлиши кераклигини таъкидлади:

"Агар спортчимизни қулоғидан тишлашса, ғалаба уни тишлаган одамга берилади. Агар спортчимиз рақибни тишлаб олса, дарҳол дисквалификация қилинади. Адолат қани? Бу итлар жанги эмас”.

Мураббийнинг сўзларига кўра, у ҳодисани бевосита рингда пайқамаган, чунки Халоқов "ҳаётида ҳеч қачон шикоят қилмаган."

Ўзбекистон бокс федерацияси ҳозирча жанг якунлари бўйича апелляция берилгани ҳақида хабар бермади.

Тармоқларда ўзбекистонликлар Халқаро бокс ассоциацияси раҳбари Умар Кремлёвдан адолат талаб қилмоқда, бироқ Кремлёвнинг ўзи ҳозирча воқеага изоҳ бермаяпти.

Чемпионат якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза - жами 9 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилган Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев олтин медални қўлга киритди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...