Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Санкт-Петербургда бўлиб ўтган жангда россиялик Виталий Кудуховни мағлубиятга учратиб, профессионал боксда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Саккиз раундга мўлжалланган жанг ҳакамларнинг якдил қарори билан Жалоловнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда Халқаро бокс ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. 31 ёшли боксчи учун бу ғалаба профессионал фаолиятидаги 16-ғалаба бўлди. У ҳанузгача енгилмаган.
Жалоловнинг рақиби Виталий Кудухов эса тўртинчи мағлубиятини тан олди.
Ажойиб статистикага қарамай, мухлислар ва спорт мутахассислари Жалолов ҳали ҳам жиддий рақиблар билан жанг қилишдан қочаётганини ва ҳали йирик чемпионлик учун курашиш имкониятига яқинлашмаганини таъкидлашмоқда. Исроил Мадримов ва Муроджон Аҳмадалиев каби бошқа ўзбек юлдузларининг фаоллиги билан солиштирганда, Жалоловнинг фаолияти тўхтаб қолганга ўхшайди.
Аввалроқ, Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон чемпионлари Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов ўз мураббийлари Тўлқин Қиличевга Mercedes автомобилини совға қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳлар мавжуд емас