Загрузка
Загрузка
Гвардиола Ҳусановни "Манчестер Сити"нинг "Брайтон"га қарши ўйиндаги энг яхши футболчиси деб топди
Спорт

Гвардиола Ҳусановни "Манчестер Сити"нинг "Брайтон"га қарши ўйиндаги энг яхши футболчиси деб топди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола талқинига кўра "Манчестер Сити" - "Брайтон" учрашувининг энг яхши футболчиси бўлди. Учрашувдан сўнг мураббий ўзбекистонлик футболчининг ўйинини алоҳида эътироф этди.

Англия Премер-лигаси 21-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" майдонида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. Ҳусанов "шаҳарликлар" сафида асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва учрашувнинг энг кўзга кўринган футболчиларидан бирига айланди.

Учрашувдан сўнг Пеп Гвардиола ҳимоячилар ўйинига алоҳида тўхталиб, ўзбекистонлик футболчини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Ҳимоячилар жуда яхши ўйнашди. Абдуқодир жуда фантастик ҳаракат қилди. Унинг узун узатмалари бизга катта ёрдам берди, у бутун майдонни назорат қилди. У ҳали ўсади. У тез-тез ҳужум уюштиришда иштирок этиши керак - бу фақат вақт масаласи. Бугун у ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди", - деди Гвардиола.

Шунингдек, мураббий жамоа ғалабага умид қилганини, аммо келажакда муваффақият қозонишига ишонч билдирган.

Ҳусановнинг ўйини таҳлилий сервислар томонидан ҳам юқори баҳоланди. Sofascore талқинига кўра, ҳимоячи 7,1 балл олган.

Аввалроқ Ҳусанов Goalpost талқинига кўра, Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси бўлганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...