Загрузка
Загрузка
Каннаваро Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Спорт

Каннаваро Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Италиялик футболчи, 2006 йилги жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро расман Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Уч карра жаҳон чемпионатларида иштирок этган ва ўз авлодининг энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилган Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасини 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Мураббийлар штабига италиялик мутахассислар ҳам киритилган:

Аудженио Альбарелла - бош мураббий ёрдамчиси, аввал Япония терма жамоаси ва "Ювентус," "Удинезе" ва "Динамо Загреб" клубларида ишлаган;

Франческо Тройзе - жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий, "Беневенто," "Удинезе" ва "Динамо Загреб" билан ҳамкорлик қилган;

Антонио Кименти - дарвозабонлар мураббийи, аввалроқ Италиянинг "Сампдория" ва "Спал" клубларида, шунингдек, Италия ёшлар терма жамоасида ишлаган.

Бугун Миллий футбол маркази Конгресс залида ЎФА раҳбарияти ва терма жамоанинг янги мураббийи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, италиялик машҳур футболчи ва мураббий бугун ўз мураббийлар штаби билан Тошкентга этиб келган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...