Загрузка
Загрузка
Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров жаҳоннинг энг кучли топ-10 шахматчиси қаторида қолди
Спорт

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров жаҳоннинг энг кучли топ-10 шахматчиси қаторида қолди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) ўзининг навбатдаги янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг беш нафар шахматчиси дунёнинг энг кучли 100 та гроссмейстери рўйхатидан жой олган. Эътиборлиси, ҳамюртларимиздан икки нафари — Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг энг кучли ўнта шахматчиси сирасига киради.

Янгиланган ФИДЕ рейтингида ўзбекистонлик гроссмейстерларнинг эгаллаган ўринлари ва уларнинг ўсиш динамикаси қуйидагича кўриниш олган:

· Жавоҳир Синдаров — 4-ўрин (ўз позициясини сақлаб қолган);

· Нодирбек Абдусатторов — 6-ўрин (бундан аввал 5-ўринда эди);

· Нодирбек Ёқуббоев — 39-ўрин (бир поғона юқорилади, аввал 40-ўринда эди);

· Рустам Қосимжонов — 51-ўрин (бир поғона пастлади, аввал 50-ўринда эди);

· Шамсиддин Воҳидов — 62-ўрин (катта ўсиш қайд этди, бундан аввал 89-ўринда эди).

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Шамсиддин Воҳидов ўз позициясини бирданига 27 поғонага яхшилаб, юртимиз вакиллари орасида энг юқори кўтарилишни намойиш этган. Ўзбекистон шахматчилари халқаро майдонда ўз мавқеларини мустаҳкамлашда давом этмоқдалар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...