Загрузка
Загрузка
Португалия ва Нидерландиялик мухлислар 2026-йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилмоқчи
Спорт

Португалия ва Нидерландиялик мухлислар 2026-йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилмоқчи

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Португалиялик ва нидерландиялик мухлислар чипталар нархи жуда қимматлиги сабабли 2026-йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилишлари мумкинлигини эълон қилишди.

Финал учрашуви чиптаси нархи Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 ҳал қилувчи ўйинлари чиптасидан 6-7 баробар қиммат. Йиллар давомида пул йиққан кўплаб мухлислар энди турнирга боришга иккиланмоқда.

Маълумотларга кўра, бир қатор француз мухлислар уюшмалари ҳам FIFA сиёсатига жавобан бойкот эълон қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда, бироқ ҳозирча улар Франция футбол федерациясидан ёрдам сўраган.

Мухлислар уюшмаларининг таъкидлашича, кўпчилик учун ЖЧга бориш узоқ кутилган орзу, аммо бундай нархлар оддий футбол мухлислари учун турнирни имконсиз қилади.

Эслатиб ўтамизки, 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар Канада, АҚШ ва Мексикада бўлиб ўтади.

Аввалроқ BBC бюджет тоифасидаги турнир финалига чипталар нархи 3 119 фунт стерлингдан (4 185 доллар) бошланишини маълум қилганди.

Минимал чипта нархи 2022 йилги жаҳон чемпионати билан таққослаганда деярли 7 баробарга ошган. Ўшанда Қатардаги энг арзон тоифа 450 фунт (600 доллар) эди. Шунингдек, BBC хабарига кўра, Англиянинг Хорватияга қарши ўн еттинчи июнь кунги ўйини чипталари 198 фунтдан (265 доллар) бошланади. Чорак финал чипталари 507 фунтдан (680 доллар), ярим финал чипталари 686 фунтдан (920 доллар) нархланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...