Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўл олди. Бу ҳақда 5 июнь куни ЖЧ-2026 Осиё саралашининг учинчи босқичи 9-тури доирасида БАА жамоасига қарши кечган ўйинда (0:0) маълум бўлди.
Бу натижадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси очколари сонини 18 тага етказиб олди ва гуруҳда фақат Эрон терма жамоасидан кейин иккинчи ўринни сақлаб қолди.
БАА 14 очко билан учинчи ўринда қолди. Шу тариқа, сўнгги тур олдидан ҳам Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилда илк бор бирданига учта давлат - АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати иштирокчилари қаторидан жой олди.
Жамоа саралашнинг сўнгги ўйинини 10 июнь куни Тошкентда Қатар терма жамоасига қарши ўтказади. Натижа қандай бўлишидан қатъи назар, бу ўйин ўзбек футболидаги тарихий босқичнинг рамзий якуни бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас