Загрузка
Загрузка
Ҳусановга қизиқиш бор, аммо "Манчестер Сити" футболчи билан хайрлашишга тайёр эмас
Спорт

Ҳусановга қизиқиш бор, аммо "Манчестер Сити" футболчи билан хайрлашишга тайёр эмас

61
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга Франциянинг "Ланс" ва Англиянинг "Ливерпул" клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо "Манчестер Сити" футболчини ижарага беришдан бош тортди ва ҳозирча уни сотиш вариантларини кўриб чиқмаяпти.

Championat.asia хабарига кўра, "Ланс" президенти Жозеф-Мари Угурлян "Сити" раҳбарияти билан боғланиб, Ҳусановни ярим йилга олиб, "ПСЖ" билан чемпионлик учун курашда жамоани кучайтиришни таклиф қилган.

Аввалроқ, Ҳусанов 2023 йил ёзидан 2024 йил охиригача француз клуби сафида 31 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширганди.

2025 йилнинг январида Ҳусанов 40 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтиб, 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. У жорий мавсум Англия терма жамоаси сафида 8 та ўйинда майдонга тушди.

Ҳусановга "Ланс"дан ташқари "Ливерпул" ҳам қизиқиш билдирмоқда, клуб уни Иброҳим Конатага ўринбосар сифатида кўрмоқда ва 47 миллион фунтгача таклиф қилишга тайёр. Бироқ инглиз клуби ҳозирча ўзбекистонлик ҳимоячи билан хайрлашмоқчи эмас.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...