Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 27-30 март кунлари Тошкентда ўтаётган FIFA Series халқаро турнири доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габон вакилларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув давомида ҳисобда орқада қолган ҳамюртларимиз кетма-кет учта гол уриб, ғалабани қўлга киритди.
Ўйиннинг бошланиши ўзбекистонлик ишқибозлар учун кутилмаган бўлди. Баҳснинг 6-дақиқасидаёқ Габон футболчилари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бироқ, терма жамоа сардори ва етакчи ҳужумчи Элдор Шомуродов 14-дақиқада мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкорликни сезиларли даражада оширди. Натижада, 59-дақиқада Жаҳонгир Ўрозов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Алишер Одилов якуний голни уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Эндиликда рақибимиз Венесуэла терма жамоаси бўлиб, у FIFA рейтингида биздан бир поғона баландда туради.

Изоҳлар мавжуд емас