Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида пара енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 12 та медални қўлга киритди. Жамоа ҳисобида бешта олтин, бешта кумуш ва иккита бронза медали бор.
Олтин медаллар:
Ёқутхон Холбекова - узунликка сакраш;
Жасур Хўжаев - ядро улоқтириш;
Каромат Омонова - ядро улоқтириш;
Фахриддин Ҳамроев - 400 метрга югуриш;
Темурбек Гиязов - баландликка сакраш.
Кумуш медаллар:
Кубаро Ҳакимова - ядро улоқтириш;
Шаҳина Йигиталиева - найза улоқтириш;
Ёрқинбек Одилов - найза улоқтириш;
Бобур Омонов - ядро улоқтириш;
Мадина Мухторова - ядро улоқтириш.
Бронза медаллари:
Толиббой Йўлдошев - ядро улоқтириш;
Наврўза Аҳматова - диск улоқтириш.
Мусобақада 100 дан ортиқ давлатдан 1,4 мингга яқин спортчи иштирок этди. Турнир якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 14-ўринни эгаллади.
Изоҳлар мавжуд емас