Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик уч нафар мутахассис FIFA таркибига киритилди
Спорт

Ўзбекистонлик уч нафар мутахассис FIFA таркибига киритилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон вакиллари илк бор Халқаро футбол федерацияси (FIFA) қўмиталари таркибига кирди.

FIFA кенгаши қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли трансформациялар қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Унинг ваколат муддати 2025 йилдан 2029 йилгача этиб белгиланган. Қўмитага FIFA футбол технологиялари департаменти директори Йоханнес Хольцмюллер раҳбарлик қилади.

Қўмита футболда технологик ечимларни жорий этиш ва ривожлантириш, жумладан, VAR тизимлари, голларни қайд этиш, офсайдни ярим автоматик аниқлаш, рақамли мониторинг ва сунъий интеллектдан фойдаланиш билан шуғулланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Максумов Пляж футболи қўмитасига, аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина эса Хотин-қизлар терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига аъзо бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг уч нафар вакили FIFA тузилмаларига ишга қабул қилинди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...