Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик ёш қиз Хуснорахон Хуснитдинова шахмат бўйича ФИДЕ устаси унвонини қўлга киритди
Спорт

Ўзбекистонлик ёш қиз Хуснорахон Хуснитдинова шахмат бўйича ФИДЕ устаси унвонини қўлга киритди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик 11 ёшли шахматчи Хуснорахон Хуснитдинова халқаро миқёсдаги FIDE Woman FIDE Master (WFM) — аёллар ўртасида ФИДЕ устаси унвонига сазовор бўлди. Бу билан у мамлакат тарихидаги ушбу нуфузли титулни қўлга киритган энг ёш шахматчилардан бирига айланди. 

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) томонидан бериладиган ушбу унвон спортчининг юқори профессионал даражасини ва халқаро майдондаги муваффақиятларини тасдиқлайди.  Юш ёш бўлишига қарамай, Хуснорахон ўзининг истеъдоди ва машаққатли машғулотлари эвазига ўзбек шахмати тарихида янги саҳифа очган. 

WFM унвони Хуснорахон учун халқаро турнирларда янги имкониятлар эшигини очади ва унинг келгусидаги профессионал фаолияти учун мустаҳкам пойдевор бўлади. 

Маълумот учун, Woman FIDE Master унвони аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер ва халқаро усталикдан кейинги муҳим поғона ҳисобланади. Ушбу даражага эришиш учун шахматчидан халқаро рейтинг (ЭЛО) кўрсаткичларини маълум меъёрда сақлаш ва юқори натижалар кўрсатиш талаб этилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент шахматчи Жавоҳир Синдаровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвонини берганди. Унинг Жаҳон кубогидаги ғалабаси бу йил ўзбек спортининг энг муҳим ютуқларидан бирига айланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...