Загрузка
Загрузка
Жаҳон чемпионатига чипталар учун аризалар қабули бошланди
Спорт

Жаҳон чемпионатига чипталар учун аризалар қабули бошланди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати (ЖЧ-2026) ўйинларига чипталар сотишнинг биринчи босқичи – тасодифий танлов бошланди. Бу жараёнда чипталар тасодифий аниқлаш йўли билан тақсимланади.

Аризалар 2026 йил 13 январгача ФИФАнинг расмий платформаси орқали қабул қилинади.

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари ариза расмийлаштиришда "My Team Uzbekistan" бандини танлаб, ўзбекистонликлар учун ажратилган секторларга чипта сўровларини юборишлари мумкин.

Ғолиблар февраль ойида тасодифий танлов асосида аниқланади. Танланган мухлисларнинг картасидан тўлов автоматик равишда ечиб олинади.

Чипталарнинг аниқ нархи аризалар қабули тугагандан сўнг, талаб, ўйин ўтказиладиган жой, сана ва жамоалар ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилади.

BBC маълумотига кўра, бюджет тоифадаги финал ўйини чиптасининг нархи 3119 фунт стерлингдан (тахминан 4185 АҚШ доллари) бошланади. Бу ЖЧ-2022 (Қатар)даги энг арзон чипта нархидан (450 фунт / 600 доллар) деярли етти баравар қимматдир.

Бошқа нархлар (BBC маълумотига кўра):

• Гуруҳ босқичи (Англия - Хорватия): 198 фунтдан (265 доллар).

• Чорак финал: 507 фунтдан (680 доллар).

• Ярим финал: 686 фунтдан (920 доллар).

"Европа футбол мухлислари" бирлашмаси ФИФАнинг бу нарх сиёсатини "талончилик" деб атаб, кескин танқид қилган.

Ташкилот энг паст нархларда чипталарнинг йўқлигини "Жаҳон чемпионати анъаналарига хиёнат" деб баҳолаб, сотувларни дарҳол тўхтатиш ва нарх стратегиясини қайта кўриб чиқишни талаб қилган.

Мухлисларнинг эслатишича, ФИФАнинг 2018 йилги ариза ҳужжатларида чипталар 21 доллардан бошланиши, энг арзон тоифадаги финалгача бўлган тўлиқ пакет эса 2242 доллар туриши кераклиги айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланганди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "К" гуруҳидан жой олиб, Европа ва Жанубий Американинг кучли жамоаларига қарши майдонга тушганди

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...