Загрузка
Загрузка
Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида Ҳикару Накамурани мағлуб этиб, тарихий натижа қайд этди
Спорт

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида Ҳикару Накамурани мағлуб этиб, тарихий натижа қайд этди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрда ўтаётган шахмат бўйича Номзодлар турнирининг бешинчи турида мусобақа фаворитларидан бири, АҚШлик Ҳикару Накамура устидан ғалаба қозонди. Қора доналарда ҳаракат қилган Синдаров ушбу муваффақияти орқали турнир тарихида илк бор стартдаги 5 та имкониятдан 4,5 очко жамғарган биринчи шахматчига айланди.

Ушбу ғалаба Синдаровнинг жаҳон онлайн рейтингидаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Прагнанандҳа, Каруана ва Накамура каби дунёнинг энг кучли шахматчилари устидан қозонилган кетма-кет зафарлардан сўнг, Жавоҳир жонли рейтингда 5-ўринга кўтарилган. Эътиборли жиҳати, мазкур рейтингда яна бир ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов 4-ўринни эгаллаб турибди.

Аввалроқ Фабиано Каруанани мағлуб этган Синдаров ҳозирда Номзодлар турнирида якка пешқадамлик қилмоқда. Мусобақа давомида кўрсатилаётган юқори натижалар Ўзбекистон шахмат мактабининг халқаро майдондаги нуфузини янада оширмоқда. Кейинги турларда Синдаров ўз етакчилигини сақлаб қолиш учун курашни давом эттиради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...