Загрузка
Загрузка
Жавоҳир Синдаров унвон ва квартирага лойиқ топилди
Спорт

Жавоҳир Синдаров унвон ва квартирага лойиқ топилди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент шахматчи Жавоҳир Синдаровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвонини берди. Унинг Жаҳон кубогидаги ғалабаси бу йил ўзбек спортининг энг муҳим ютуқларидан бирига айланди.

Шавкат Мирзиёев ўз фармонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосининг шахмат ривожига қўшган улкан ҳиссасини, халқаро майдондаги юксак ютуқларини ҳамда мамлакатимизнинг жаҳондаги обрўсини мустаҳкамлашдаги хизматларини алоҳида таъкидлади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Жавоҳир Синдаров нафақат маҳорат, ирода ва фидойилик намунасини кўрсатди, балки ёшлар учун ватанпарварлик ва миллий ғурурнинг ёрқин тимсоли бўлиб қолди.

Миннатдорлик белгиси сифатида шахматчига президентнинг совғаси - уч хонали квартира топширилади. Уни тайёрлашга ҳисса қўшган мураббийларга эса пул мукофотлари берилади.

Куни кеча президент Синдаров билан видеоалоқа орқали суҳбатлашди. Давлат раҳбари чемпионни тарихий ғалабаси билан қутлаб, унинг ютуғидан фахрланишини ва келгуси муваффақиятларига ишонишини билдирди. Жавобан Жавоҳир Ўзбекистон шарафини улуғлаш учун келгусидаги жаҳон турнирларида барча куч-ғайратини ишга солиб, ўзини кўрсатишини айтди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...