Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасига СИ технологиялари жорий этилади. Лойиҳалар қиймати   50 миллион долларни ташкил этади
Технологиялар

Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасига СИ технологиялари жорий этилади. Лойиҳалар қиймати 50 миллион долларни ташкил этади

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳукумат Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари учун 50 миллион доллар миқдорида маблағ ажратди.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги тақдимотда айтиб ўтилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, экология ва молия соҳаларини қамраб олган 86 та лойиҳа шакллантирилган. Шу билан бирга, сунъий интеллектга асосланган ечимларни жорий этиш учун мамлакатни замонавий ҳисоблаш қувватлари билан таъминлайдиган суперкомпютер кластерини яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Замонавий маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга сармоя киритишдан манфаатдор бўлган инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Бу борада малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу ишларни мактаблардан бошлаш, информатика ўқитувчиларининг малакасини ошириш, ўқув дастурларини янгилаш ва янги авлод дарсликларини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Мутахассислар тайёрлашни жадаллаштириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. "Бир миллион сунъий интеллект етакчилари" миллий дастури доирасида aistudy.uz ва omp.aistudy.uz таълим платформалари ишга туширилди, уларда бешта бепул онлайн курс мавжуд. Дастур 2027 йилгача сунъий интеллект соҳасида замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган бир миллион ёшни тайёрлаш имконини беради.

Истиқболли ғояларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сунъий интеллект бўйича хакатонлар ўтказилади. Хусусан, куни кеча Нукусда соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган HealthTech AI Hackathon муваффақиятли ўтказилди.

Эслатиб ўтамизrb, келаси ўқув йилидан Ўзбекистон мактабларида юқори синфлар дастурига сунъий интеллект дарслари жорий этилади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...