Загрузка
Загрузка
АҚШ ихтиёрий равишда чиқиб кетувчи нолегал мигрантларга бериладиган тўловни 3 000 долларга оширди
Дунё

АҚШ ихтиёрий равишда чиқиб кетувчи нолегал мигрантларга бериладиган тўловни 3 000 долларга оширди

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмнинг маълум қилишича, 2025 йил 31 декабрга қадар мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишга рози бўлган нолегал иммигрантларга бериладиган пул миқдори 3 000 долларгача кўтарилди.

Бу аввалги 1 000 долларлик тўлов ва ватанга қайтиш чиптаси харажатларини қоплаб бериш дастурининг кенгайтирилган шаклидир.

Иммигрантлар пулни АҚШ Чегара-божхона хизмати томонидан ишга туширилган CBP Home иловаси орқали олишлари мумкин. Тўлов шахснинг ўз ватанига қайтгани расман қайд этилгандан сўнг амалга оширилади.

АҚШ ҳукуматининг ҳисоб-китобларига кўра, битта нолегал иммигрантни излаб топиш, ҳибсга олиш ва депортация қилиш ўртача 17,1 минг долларга тушади. Шу сабабли 3 000 доллар бериш бюджет маблағларини тежаш имконини беради.

Вазир Кристи Ноэм бу имкониятни "совға" деб атади ва нолегал мигрантларни "ўз-ўзини депортация қилиш"га чақирди. Акс ҳолда, улар ҳибсга олиниши ва келажакда АҚШга кириш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум бўлишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатдаги университетларда содир этилган қонли ҳужумларда гумонланувчи шахслар айнан Грин-карта орқали келгани маълум бўлгач, Диверсификация визаси (DV) дастурини ҳам тўхтатиш ҳақида кўрсатма берганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...