Загрузка
Загрузка
АҚШда Грин-карта лотереяси дастури вақтинча тўхтатилди
Дунё

АҚШда Грин-карта лотереяси дастури вақтинча тўхтатилди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатдаги университетларда содир этилган қонли ҳужумларда гумонланувчи шахслар айнан Грин-карта орқали келгани маълум бўлгач, Диверсификация визаси (DV) дастурини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берди.

Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноемнинг маълум қилишича, президент АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматларига дастурни тўлиқ тўхтатиш вазифасини юклаган. Ушбу қарорга Браун университети ва Массачусетс технология институтида (MIT) юз берган фожиали воқеалар сабаб бўлган.

Браун университетида икки талаба ўлдирилган ва тўққиз киши яраланган, шунингдек, MIT профессори ҳаётдан кўз юмган эди. Афсуски, ўлдирилган талабалар орасида бир нафар ўзбекистонлик фукаро ҳалок бўлганди.

Гумонланувчи сифатида қўлга олинган Португалиянинг 48 ёшли фуқароси Клаудио Невеш Валенте отишмага алоқадорлигини тасдиқловчи етарли далиллар йўқлиги сабаб қўйиб юборилган эди. У воқеалардан сўнг ўз жонига қасд қилган ҳолда топилган.

Прокуратура маълумотига кўра, Валенте АҚШга 2017 йилда айнан лотерея ғолиби сифатида келиб, доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Вазир Кристи Ноемнинг таъкидлашича, бу шахс мамлакатга киритилмаслиги керак эди ва бу ҳолат дастур доирасидаги текширувларнинг етарли эмаслигини кўрсатмоқда. Дональд Трамп аввал ҳам ушбу лотерея тизимини танқид қилиб келган.

Маълумот учун, ҳар йили дунё бўйича 50 мингтагача виза ажратиладиган ушбу дастурда 2025 йил учун 20 миллионга яқин одам ариза топширган. Мутахассисларнинг фикрича, дастур Конгресс томонидан жорий этилгани сабабли, президентнинг уни тўхтатиш ҳақидаги қарори юзасидан суд жараёнлари бошланиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...