Загрузка
Загрузка
Африкада "охирзамон тошқини"ни ваъда қилган "пайғамбар"га  минглаб одамлар алданиб қолди
Дунё

Африкада "охирзамон тошқини"ни ваъда қилган "пайғамбар"га минглаб одамлар алданиб қолди

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ғарбий Африкада жойлашган Ганада мамлакатида ўзини пайғамбар деб эълон қилган Эбоа Ноҳ (Eboah Noah) исмли йигитнинг "дунёни сув босиши" ҳақидаги баёнотлари бутун дунё интернет ҳамжамиятида кескин мунозараларга сабаб бўлди.

Эбоа Ноҳ қисқа вақт ичида "TikTok"да 1 миллиондан ортиқ кузатувчи тўплади. У 2025 йил декабрь ойида бутун дунёни сув босиши ва бу "дунёнинг қайта юкланиши" (reset) эканини иддао қилди.

У худо унга кемалар қуришни буюрганини айтиб, бир нечта катта ёғоч кемалар ясади. Унинг сўзларига кўра, тошқин 3-4 йил давом этади ва фақат унинг кемасига чиққанлар тирик қолади.

Минглаб одамлар бу гапларга ишониб, уй-жойлари ва бор-будларини сотиб юборишган. Кемадан жой банд қилиш учун унга пул беришган. Ҳатто қўшни давлатлардан ҳам одамлар кела бошлаган.

Гана расмийлари Эбоа Ноҳни ёлғон маълумот тарқатиш ва халқни чалғитишда айблаб ҳибсга олган, бироқ кейинроқ қўйиб юборган.

Тошқин ваъда қилинган сана яқинлашгач ва ҳеч қандай табиий офат юз бермагач, "пайғамбар" янги видео чиқарди. Унда: "Тошқин бўлмаганининг сабаби — Худо инсониятни кечирди", — дея даъво қилган ва буни байрам сифатида нишонлашни таклиф этган.

Сохта пайғамбар кема лойиҳаси учун издошлари берган пулга ҳашаматли Мерcедес сотиб олган. Бу ҳақидаги хабарлар тарқалгандан сўнг, жамоатчилик танқиди ва эътиборни тортган.

Фаоллар буни шунчаки кулги эмас, балки диний эътиқоддан ғаразли мақсадда фойдаланиш, деб атамоқда. Чунки юзлаб одамлар молиявий ва психологик зарар кўрган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни инсонларнинг ҳис-туйғуларини бошқариб, фирибгарлик қилганликда айбламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам ёниб кетган уйни тиклаш учун маблағ йиғиб, автомобиль сотиб олган 19 ёшли блогер билан боғлиқ можаро ўтган ҳафтада авж олганди. Унда ҳам қиз орадан бироз вақт ўтгач ўзига янги машина сотиб олганди. Бу эса жамоатчилик орасида жиддий эътирозларга сабаб бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...