Загрузка
Загрузка
Қатар давлат идоралари бюджетларини 30 фоизгача қисқартирди
Дунё

Қатар давлат идоралари бюджетларини 30 фоизгача қисқартирди

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Қатар ҳукумати айрим давлат идоралари бюджетларини 30 фоизгача қисқартирди. Шунингдек, мамлакат хорижий ёрдам учун ажратадиган маблағларини тахминан 85 фоизга камайтирди.

Financial Times нашрининг вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар беришича, бундай чоралар Қатарнинг асосий даромад манбаи бўлган суюлтирилган табиий газ (СТГ) экспортидан тушумларнинг кескин камайиши ортидан кўрилган. Ушбу чекловлар мамлакатнинг 2026 йилги умумий ҳажми 61 миллиард долларни ташкил этувчи давлат бюджети фонида амалга оширилмоқда. Бироқ идоралар бюджетларининг қисқартирилиши умумий бюджет харажатларига аниқ қанчалик таъсир қилгани ҳозирча ошкор этилмаган.

Давлат даромадларининг қисқаришига минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар ва логистик инқироз бевосита сабаб бўлган. Эрон томонидан Рас-Лаффан газ мажмуасига берилган зарбалар оқибатида Қатарнинг СТГ экспорт қувватларининг бир қисми ишдан чиққан, шунингдек, Ҳўрмуз бўғози орқали газ ташиш тизимидаги узилишлар маҳсулотни жаҳон бозорига етказиб беришни янада мураккаблаштирган. Экспертларнинг баҳолашича, Қатар ва Қувайт энергетика экспорти чекланиши туфайли ҳафтасига тахминан 1,5–2 миллиард доллар атрофида даромад бой бермоқда.

Юзага келган молиявий босим туфайли Халқаро валюта жамғармаси 2026 йил якунлари бўйича Қатар иқтисодиёти 8,6 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда. Бу Форс кўрфазидаги олтита давлат орасидаги энг юқори пасайиш кўрсаткичи бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Доха активлари 500 миллиард долларга баҳоланувчи Қатар Инвестиция бошқармаси (QIA) захиралари ҳисобидан иқтисодий зарбани юмшатишга ҳаракат қилмоқда. Агар минтақавий инқироз йилнинг охирги чорагигача сақланиб қолса, ҳукумат келаси йили давлат харажатларини яна қисқартириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Шунга қарамай, Қатар раҳбарияти СТГ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича узоқ муддатли стратегик режаларидан воз кечгани йўқ. Вазият барқарорлашганидан сўнг газ экспортини ошириш мақсадида North Field конини кенгайтириш лойиҳаси давом эттирилмоқда. Ушбу лойиҳа орқали 2027 йилга бориб мамлакатда СТГ ишлаб чиқариш қувватини йилига 126 миллион тоннага етказиш кўзда тутилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...