Загрузка
Загрузка
Эрон пойтахтида 12 ёшли болалар ҳарбий хизматга ва навбатчиликка жалб қилинмоқда
Дунё

Эрон пойтахтида 12 ёшли болалар ҳарбий хизматга ва навбатчиликка жалб қилинмоқда

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эрон хавфсизлик кучлари АҚШ ва Исроил билан давом этаётган қуролли тўқнашувлар фонида Теҳрон кўчаларида назорат-ўтказиш пунктларини бошқариш ва бошқа ҳарбий вазифаларни бажариш учун 12 ёшдан бошлаб болаларни ўз сафига қабул қилмоқда. Бу ҳақда Эрон ҳарбий расмийси давлат телеканали орқали маълум қилди.

Уруш бошлангандан бери Теҳроннинг барча нуқталарида назорат пунктлари ташкил этилган бўлиб, маҳаллий аҳоли автоматлар билан қуролланган фуқаролик кийимидаги ўсмирларни тез-тез кўраётганини хабар қилмоқда. Эрон ҳукумати "Эрон учун" деб номланган махсус сафарбарлик кампаниясини бошлаган ва унда хавфсизлик кучлари сафига қўшилиш учун минимал ёш чегарасини 12 ёшгача туширган.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) расмийси Раҳим Надалининг таъкидлашича, 12 ёшли болалар ИИҚК ва "Басиж" ёшлар кўнгилли милицияси сафида "глобал зўравонларга" (АҚШ назарда тутилмоқда) қарши туриш учун рўйхатдан ўтишлари мумкин. Уларнинг зиммасига хавфсизлик маълумотларини йиғиш, тезкор патрул хизматини ўташ ва тунги вақтда шаҳар бўйлаб машиналар карвонини ташкил этиш каби вазифалар юклатилган.

Теҳрон аҳолисининг сўзларига кўра, кўчаларда оғир қуроллар ўрнатилган ҳарбий пикаплар йўлларни тўсиб, машиналарни тинтув қилмоқда. Шу билан бирга, Uzi туридаги автоматларни кўтариб олган ўсмирлар ҳам транспорт воситаларини тўхтатиб, буйруқлар бермоқда. Гувоҳларнинг айтишича, ракета ҳужуми содир бўлган жойлар зудлик билан қуршовга олинади ва Калашников автоматлари билан қуролланган тажрибасиз ўсмирлар одамларга қаерда туришни буюриб, тез-тез ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узиб турибди.

Бундан ташқари, тунги вақтда режим тарафдорлари карнайлар ўрнатилган машиналарда байроқлар билан кўчаларни айланиб, турли шиорлар остида намойишлар ўтказмоқда. Халқаро кузатувчилар вояга етмаган болаларнинг қуролли тўқнашувларга ва ҳарбий патрул хизматига жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Аввалроқ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ Президенти Дональд Трампни Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмасликка чақирган эди. Ар-Риёд амалдаги ҳарбий кампанияни Яқин Шарқдаги вазиятни тубдан ўзгартириш учун тарихий имконият деб ҳисобламоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...